
Бразилия терма жамоаси таркибида икки карра жаҳон чемпиони бўлган Роналдо Бразилия футбол конфедерацияси президенти лавозими учун курашмасликка қарор қилганини айтди.
"Кейинги сайловларда Бразилия футбол конфедерацияси президенти лавозимига номзодимни қўйиш ниятим ҳақида жамоатчиликка эълон қилганимдан сўнг, расман бу қароримдан воз кечаётганимни маълум қиламан. Агар қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган аксарият инсонлар Бразилия футболи ишончли қўлларда деб ҳисоблашса, менинг фикрим аҳамиятсиз.
Агар сайланганимда, биринчи қадамларим клубларга овоз бериш ҳуқуқини бериш ва штатларда футболни ривожлантириш учун маҳаллий федерациялар фикрига кўпроқ эътибор қаратиш бўларди. 27 та федерация билан дастлабки мулоқотимда 23 та ёпиқ эшикка дуч келдим. Федерациялар мен билан учрашишдан бош тортди ва улар амалдаги маъмуриятдан мамнун эканликларини билдирди. Мен ўз лойиҳамни тақдим этиш, ғояларим билан ўртоқлашиш ва уларни ўзим истаган тарзда тушунтириш имкониятига эга бўлмадим. Кўпчилик раҳбарлар амалдаги президентни қўллаб-қувватламоқда, бу – уларнинг ҳуқуқи ва мен уни ҳурмат қиламан. Мен ташаббусимга қизиқиш билдирганларнинг барчасига миннатдорчилик билдираман ва Бразилия футболини ривожлантириш йўли мулоқот, шаффофлик ва бирдамликдан иборат, деб ишонишда давом этаман", — деб ёзган Роналду ўз ижтимоий тармоқ саҳифасида.
Бразилия терма жамоасининг собиқ футболчиси Роналдо фаолияти давомида «Крузейро», ПСВ, «Барселона», «Интер», «Реал», «Милан» ва «Коринтианс» жамоаларида тўп сурган. У 2011 йилда профессионал футболчилик фаолиятини якунлаган. Жами карьераси давомида бразилиялик ҳужумчи 735 та ўйинда майдонга тушиб, 512 та гол урган.
![]() | 12.10.2026 23:24 Ўқилди 21055 Elit OCHL. Hamrobekovning "Traktori" durang o'ynadi, "Al Ahli" BAAda 3 ta gol urdi |
![]() | 06.10.2026 15:40 Ўқилди 14555 "Messiga gol sovg'a qilmoqchi emasman". Benin terma jamoasi darvozaboni Lionelning Argentina safidagi xayrlashuv o'yini haqida |
![]() | 06.10.2026 01:56 Ўқилди 13791 Italiya terma jamoasi Turkiyani mag'lub etdi |
![]() | 06.10.2026 16:16 Ўқилди 13729 Manchini: "Charchoq sezilib turdi" |
![]() | 13.10.2026 02:16 Ўқилди 13673 Elit OCHL. "Neftchi" mehmonda "Al Nassr"ga mag'lub bo'ldi |
![]() | 12.10.2026 19:56 Ўқилди 12150 Zayniddin Tojiev: "O'yin yangi stadionda o'tkazilgani muxlislarga ham maqul keldi" |
![]() | 14.10.2026 00:32 Ўқилди 10352 Mustaqil futbol regulyatori: aksariyat ingliz klublari moliyaviy inqiroz yoqasida turibdi |
![]() | 14.10.2026 00:08 Ўқилди 8759 YCHL. "Atletiko" – "Man Yunayted" va boshqa uchrashuvlari start oldi (onlayn hisob) |
![]() | 06.10.2026 16:40 Ўқилди 8608 Kalafori: "Murabbiy nimani so'rasa, shuni maydonda aks ettirishga harakat qilyapmiz" |
![]() | 11.10.2026 02:08 Ўқилди 8437 PSJ "Le-Man"ni mag'lub etdi |
Реклама
Сайт хақида