Бахтиёр Намозов ва Найим Қосимов соҳил футболи бўйича Осиё кубогига тайинлов олди
12.03.2025 21:24 Ўқилди: 102
Жорий йилнинг 20–30 март кунлари Таиланднинг Паттая шаҳрида соҳил футболи бўйича Осиё кубоги ўтказилади.
Ушбу турнирда ўзбекистонлик мутахассислар ҳам ишлашади. Бу ҳақда ЎзФҲМ маълумот берди.
"Аҳамиятли томони шундаки, ушбу турнирда ҳакамлик қилиш учун ўзбекистонлик ФИФА рефериси Найим Қосимов ҳам таклиф олди. Шунингдек, Бахтиёр Намозов инструктор сифатида иш олиб боради.
Ҳамюртларимизга Осиё кубоги баҳсларида омад тилаб қоламиз!", - деб ёзилади хабарда.