
"Биз интизом ва юқори маҳорат даражасини намойиш этдик, ўзбек жамоасининг хавфли ҳаракатларини бартараф этдик ҳамда ўйинни ўзимизга керакли бўлган тарзда бошқара олдик.
Рақибимизни юқори тезликда ўйнашга мажбур қилдик. Мухлисларни алоҳида табриклайман, улар жамоани кутиб олишдан бошлаб жуда муҳим роль ўйнадилар. Бу Чемпионлар лигасига муносиб ўйин бўлди. Ушбу мусобақада ғалаба қозонишга мухлисларнинг катта иштиёқи бор ва биз жамоа сифатида бу иштиёқни ҳис қиляпмиз. Биз Ўзбекистондан вазиятни ўзгартира олишимизга тўлиқ ишонч билан келгандик" - дея фикр билдирди Жорже Жезус "Пахтакор" устидан қозонилган ғалабадан сўнг.
Жамоанинг бугунги ўйини ва аввалги ўйинлар ўртасидаги фарқ ҳақида:
"Чемпионлар Лигаси менинг шахсий мақсадим. Жанубий Америка минтақасидаги шундай мусобақада ғолиб бўлганман ва Осиёда ҳам ғолиб бўлишни истайман. Фарқ шундаки, февраль ойида биз фақат тикланиш машқларини ўтказдик ва вақт танқислиги туфайли уларни мукаммал тарзда бажара олмадик. Айнан шу ҳолат ўтган ўйинлар билан бугунги ўйин ўртасидаги асосий фарқни юзага келтирди. Биз ҳар уч кунда ўйин ўтказмоқдамиз"
Жамоанинг кўплаб жароҳатлар фонидаги кейинги ўйинга тайёргарлиги ҳақида:
"Мен бундай мусобақаларда иштирок этиш бўйича катта тажрибага эгаман. Европада ҳам, Бразилияда ҳам тиғиз жадвал шароитида ишлаганман, бироқ жамоа таркиби кенг бўлиши керак. Бу йил ўйинчилар рўйхати қисқартирилгани сабабли, "Ал-Наср" ва "Ал-Аҳли"да ҳам, бизда ҳам, ротация қилишга имконият камайди. "Реал Мадрид" каби барча етакчи клублар ҳам тақвим зичлиги туфайли кўплаб жароҳатлар билан тўқнашади.
Баъзилар жамоанинг жисмонан тайёр эмаслиги ёки бунга фитнес мураббий айбдор, деб айтаётганини кўрдим. Бундай фикрдагилар яхшиси жим турсин. Масала жисмоний юкламалар билан эмас, уларнинг ўйинлар ва тикланиш орасидаги тақсимоти билан боғлиқ. Айнан тайёргарлик дастурини танқид қилаётганлар бу борада мутлақо ноҳақлар. Улар ҳеч нима тушунишмайди.
Танаффусдан олдин яна бир ўйинимиз бор. Кейинги учрашув мен учун финалга тенг. Мақсадимиз яна чемпионликни қўлга киритиш ва бу жуда муҳим. Осиё Чемпионлар лигаси мен учун алоҳида аҳамиятга эга, бироқ миллий чемпионат ҳам устувор ҳисобланади, шу сабабли футболчиларнинг тикланиши ҳал қилувчи омил бўлади"

![]() | 12.10.2026 23:24 Ўқилди 21055 Elit OCHL. Hamrobekovning "Traktori" durang o'ynadi, "Al Ahli" BAAda 3 ta gol urdi |
![]() | 06.10.2026 15:40 Ўқилди 14555 "Messiga gol sovg'a qilmoqchi emasman". Benin terma jamoasi darvozaboni Lionelning Argentina safidagi xayrlashuv o'yini haqida |
![]() | 06.10.2026 01:56 Ўқилди 13791 Italiya terma jamoasi Turkiyani mag'lub etdi |
![]() | 06.10.2026 16:16 Ўқилди 13729 Manchini: "Charchoq sezilib turdi" |
![]() | 13.10.2026 02:16 Ўқилди 13673 Elit OCHL. "Neftchi" mehmonda "Al Nassr"ga mag'lub bo'ldi |
![]() | 12.10.2026 19:56 Ўқилди 12150 Zayniddin Tojiev: "O'yin yangi stadionda o'tkazilgani muxlislarga ham maqul keldi" |
![]() | 14.10.2026 00:32 Ўқилди 10352 Mustaqil futbol regulyatori: aksariyat ingliz klublari moliyaviy inqiroz yoqasida turibdi |
![]() | 14.10.2026 00:08 Ўқилди 8759 YCHL. "Atletiko" – "Man Yunayted" va boshqa uchrashuvlari start oldi (onlayn hisob) |
![]() | 06.10.2026 16:40 Ўқилди 8608 Kalafori: "Murabbiy nimani so'rasa, shuni maydonda aks ettirishga harakat qilyapmiz" |
![]() | 11.10.2026 02:08 Ўқилди 8437 PSJ "Le-Man"ni mag'lub etdi |
Реклама
Сайт хақида