"Россонерилар" раҳбарияти ҳам 25 ёшли франциялик ўйинчини ортга қайтаришга қарши эмас.
Чунки, миланликлар ўйинчиси Франк Кессиэ ҳам "Монако"га ўтишга яқин турибди. "Милан" бу футболчини ўрнида айнан Бакайокони кўрмоқда.
Трансферга ҳалақит берадиган ягона нарса бу "Милан" устози Марко Жампаоло техникаси юқори бўлган ярим ҳимоячиларга кўпроқ ишонч билдиришидир.
25 ёшли Бакайоко ўтган мавсум айнан "Милан"да ижара асосида ҳаракат қилган ва А Серияда 31та ўйин ўтказган.