Хабарингиз бор, жорий йилнинг 11-17 сентябрь кунлари пойтахтимизда Марказий Осиё футбол ассоциацияси томонидан “CAFA U-15 Girls Championship-2019” мусобақаси ўтказилади.
Мазкур турнирда 15 ёшгача бўлган қизлардан иборат 4 та юрт терма жамоалари иштирок этишади.
“CAFA U-15 Girls Championship-2019” мусобақасида Ўзбекистон, Эрон, Қирғизистон ҳамда Тожикистон терма жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб боришади.
Ушбу мусобақани бевосита стадиондан ёритиш истагидаги ОАВ вакиллари учун аккредитация жараёни бошланганини маълум қиламиз. 7 сентябрь санасига қадар қуйидаги зарур ҳужжатларни info@ufa.uz электрон почтасига юборишингиз мумкин:
*Ф.И.О. *Ташкилот номи * Аккредитация тури (пресс, фото) * 3х4 расм * Алоқа учун телефон