Жасур Жалолиддинов Ўзбекистон олимпия терма жамоаси йиғинига чақирилди
28.08.2019 08:21 Ўқилди: 1112
Биласиз, Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси эртадан бошлаб пойтахтимизда йиғинга киришади.
Мазкур йиғинга “Локомотив” жамоаси ҳимоячиси Олег Зотеев ҳам чақирилган эди. Бироқ футболчида бош ва орқа мия қобиғининг шамоллаши (менингит) кузатилди. Шу сабаб Зотеев бу галги йиғинда иштирок эта олмайдиган бўлди.
Унинг ўрнини Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзоси Шароф Мухитдинов эгаллайдиган бўлди.
Ўз навбатида олимпия терма жамоаси йиғинида эса Мухитдинов ўрнига Жасур Жалолиддинов иштирок этади.