«Ливерпуль» тарихида бундай ҳолат 113 йилдан сўнг илк бор содир бўлди
13.02.2025 10:56 Ўқилди: 1128
Кеча «Ливерпуль» АПЛнинг навбатдаги турида «Эвертон»га қарши баҳс олиб борди.
Ушбу учрашувда Арне Слот асосий таркибга битта ҳам инглиз футболчисини киритмади. Бундай ҳолат сўнгги бор 113 йил аввал содир бўлганди. 1912 йилда «Ливерпул»нинг таркибида «Арсенал»га қарши учрашувда 11 нафар шотландиялик футболчиси иштирок этган.