Қатарликлар «шпорлар»нинг 89 фоиз акцияларини сотиб олиш бўйича музокараларни олиб бормоқда. Қолган акциялар эса жамоанинг амалдаги эгалари «ENIC» компанияси ихтиёрида қолади. Шунингдек араблар «Тоттенхэм»нинг амалдаги президенти Даниэль Левини лавозимида қолдиришга ҳам розилик беришган.
Аввалроқ, «Тоттенхэм» сотилиши ва жамоага 3,75 миллиард фунт нарх қўйилгани ҳақида хабарлар берилганди.