“Биринчи таймда ўтказиб юборилган голга ўзимиз сабабчимиз. Иккинчисида эса ўйинни рақиб томонида ўтказишга ҳаракат қилдик. Бироқ, ҳисоб бўйича олиб қарайдиган бўлсак, натижа адолатли бўлди. Майдон марказидаги тажрибали футболчимизнинг йўқлиги барибир сезилди. Бу бизнинг энг яхши ўйинимиз бўлмади. Бунга ўзига яраша сабаблар бор албатта. Агар биринчи бўлимни кўрадиган бўлсак, ҳар қандай жамоа рақибнинг ҳолатига қараб ўйнайди. Танаффусда ушбу ҳолатлар таҳлил қилинади ва кейинги бўлимда бу амалга оширилади. Баъзида ўйланган режалар ижобий якунланади ва баъзида эса ўйлагандек бўлмайди. Тўраев йўқлигида бошқа футболчилар ўзига етакчиликни олиши керак эди. Афсуски, унинг майдондаги ўрни билинди. Таркибдаги футболчилар эса ушбу бўшлиқни ёпишга ҳаракат қилишди. Бироқ, уларнинг ҳали ёшлиги, шунингдек, рақиб футболчиларининг савияси юқорироқлиги кўринди. Майдон ҳолатининг яхши эмаслиги боис иккала жамоа ҳам энг яхши ўйинини намойиш эта олмади. Матбуот анжумани вақтида менга қўнғироқ қилинглар деб ҳеч кимга айтмайман (кулади). Шунчаки, танишларим ғалаба қозонган бўлсам табриклашади, ютқазганимда эса қўллаб-қувватлаш учун қўнғироқ қилишади. Лекин, ҳозир ҳам қўнғироқ қилишларини кутмагандим. Келинг, сизларга бўлган хурматим учун унинг овозини ўчириб қўяман. Ҳозир жамоамизда бор имкониятлардан фойдаланмоқдамиз. Албатта, гол урадиган форвард пайдо бўлса клуб кучаяди. Рақибларимизда эса миллий терма жамоанинг кўпчилик аъзолари ҳаракат қилишади. Ўйинимизда пасайиш бор деб айта олмайман. Шундай жамоага қарши ўйнагандан кейин буни айтиш қийин. Адашмасам энди 2 ҳафта танаффус бўлади. Футболчиларга 4 кун дам берилади ва кейин улар Олимпия ҳамда МТЖ йиғинларига бориб қўшилишади. Чумак масаласига келадиган бўлсак, ҳимоямизда муаммолар борлиги учун у келиши билан майдонга тушди. Ҳозир эса ўша футболчилар жароҳатдан қутулиб сафга қайтган. Чумак эса яқин икки ҳафта ичида бизга ёрдами тегишини сезиб турибман. Купер кимни чақириш ё чақирмасликни ўзи ҳал қилади. Демак, бизда терма жамоа даражасидаги футболчилар йўқ. Хуршид Ғиёсов чақирилганди. Бироқ, Куперга унинг қайсидир жиҳатлари ёқмаган кўринади. Хатоларимизни келажакда тўғирлаб борамиз. Олдиндаги узулишларга сабаб эса рақибнинг қарши ҳужумга ўтиб кетмаслиги учун эди. Ҳужумларга ўтиб кетиш натижасида «Насаф»га ютқазгандик. Бизни асосан қарши ҳужумда ушлашмоқда”, – дея қайд этган Абрамов.
16.04.2024 08:50 Ўқилди 2034 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1743 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
15.04.2024 00:50 Ўқилди 1314 "Челси" 60 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 1215 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 1140 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 1026 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
20.04.2024 09:50 Ўқилди 963 Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 795 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
24.04.2024 10:50 Ўқилди 714 Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум |
22.04.2024 07:25 Ўқилди 708 ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Барселона" 3:2 |