Мусобақанинг финал ўйинида иштирок этиш учун жамоалар Тошкентга етиб келишди. Мусобақа меҳмонларини юқори савиядаги тайёргарлик билан кутиб олиш маросимлари ташкил этилди.
Бироз аввал “Миллий” стадионнинг анжуманлар залида “Чарм тўп-2019” футбол мусобақасининг финал босқичида иштирок этадиган жамоалар вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Унда Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари О.Касимов, Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти Р.Эрматов, “Чарм тўп” мусобақалари орқали катта футболга кириб келган ўзбек футболининг ёрқин юлдузларидан бири, ҳозирда ЎФА қошидаги Фахрийлар кенгаши раисининг ўринбосари Тўлаган Исоқовлар иштирок этди.
Биз бежизга бу турнирни ўтказиш учун мамлакатимизнинг бош аренаси – “Бунёдкор” стадионини танламадик, - деди матбуот анжуманида сўз олган Ойбек Касимов. – “Чарм тўп” мусобақаси ҳаваскорлар ўртасида ўтказилади. Ҳаваскор даражадаги футболчиларга миллий терма жамоа аъзолари тўп тепган стадионда жавлон уриш – уларнинг орзулари ушалиши сари муҳим қадам вазифасини ўтаб беради. Ажаб эмаски, ушбу мусобақадаги иштирокидан кейин ҳаваскорларда ҳам катта футболчи бўлиш иштиёқи туғилса. Қолаверса, ўйинларни профессионал ҳакамлар, қайсики Суперлига, Про-лига баҳслари, қолаверса халқаро майдонларда ватанимиз номини улуғлаб келаётган рефериларимиз бошқаришади. Яна бир сирни очмоқчиман, финал ўйинини ҳозирда Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти сифатида фаолият олиб бораётган Равшан Эрматов бошқаради. Шундай экан, финалга чиққан жамоалар майдонда жаҳон рекордчиси билан ёнма ён ҳаракат қилиш имкониятига эга бўлади. Ўйлайманки, бу ҳам ҳар бир иштирокчи жамоага қўшимча шижоат бағишлайди.
Қуръа натижалари қуйидагича кўриниш олди:
“А” гуруҳи
1. “Мухоман” (Хоразм)
2. “Шеробод” (Сурхондарё)
3. “Ғаллаорол” (Жиззах)
4. “Челачи” (Навоий)
“Б” гуруҳи
1. “Иқбол” (Тошкент.ш)
2. “Ўрикзор” (Самарқанд)
3. “Бахрин” (Фарғона)
4. “Еттигузар” (Сирдарё)
“С” гуруҳи
1. “Оққамиш” (Қашқарарё)
2. “Шодлик” (Тошкент.в)
3. “Неккеши” (Бухоро)
“Д” гуруҳи
1. “Дўстлик” (Қорақалпоғистон)
2. “Яккатут” (Андижон)
3. “Навкент” (Наманган)
Эслатиб ўтамиз, 25 августдан Республика босқичи бошланади. 28 август куни эса финал ўйини бўлиб ўтади.
Юртдошларимизни мамнуният ила ушбу мусобақага таклиф қилиб қоламиз. Марҳамат ташриф буюринг, севимли жамоангизни қўллаб-қувватланг ва футбол байрамидан баҳраманд бўлинг.
10.04.2024 00:25 Ўқилди 2223 "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 2:1. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ |
16.04.2024 08:50 Ўқилди 1335 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1233 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
14.04.2024 11:25 Ўқилди 990 Golden Boy соврини учун ТОП-100 даъвогарлар орасида ўзбекистонлик футболчи ҳам бор |
15.04.2024 00:50 Ўқилди 792 "Челси" 60 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр |
08.04.2024 11:00 Ўқилди 792 Салоҳ ушбу натижани қайд этган АПЛдаги биринчи футболчига айланди |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 759 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
10.04.2024 00:00 Ўқилди 696 "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити". МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ |
12.04.2024 02:50 Ўқилди 594 Европа лигаси. "Ливерпуль" - "Аталанта" 0:3 |
14.04.2024 22:25 Ўқилди 498 "Бавария"нинг кетма-кет 11 йиллик чемпионлик сериясига нуқта қўйилди. "Байер" — Бундеслиганинг янги чемпиони! |