У ўйин пайти рақиб ўйинчиси билан тўқнашиб кетди ва бошига зарба қабул қилиб олди.
Ушбу ҳолатдан сўнг у 22-дақиқада мажбуран алмаштирилди. Регилон майдонни замбилда тарк этаётган пайт йиғлаб юборди.
Регилон тунни Гранададаги шифохонада ўтказди ва футболчи тўлиқ текширувдан ўтказилиши керак. Ҳимоячининг боши чайқалган бўлиши мумкин.