Аталанта – Милан 2:1
6 декабрь, 00:45 | "Адзурри д′Италия"
Голлар: де Кетеларе (12), Мората (22), Лукман (87).
Аталанта – Карнезекки, Колашинац, Хин, Жимсити (Коссуну, 76), Пашалич (Самаржич, 76), Руджери, Эдерсон, де Рон, Белланова, Лукман (Брешианини, 90), де Кетеларе (Ретеги, 76).
Милан – Меньян, Тео, Тиав, Габбия, Эмерсон, Рейндерс, Фофана, Рафаэл Леау, Пулишич (Лофтус-Чик, 38), Муса, Мората (Абрахам, 78).
Огоҳлантириш: де Кетеларе (56), Белланова (71).
ЯНГИЛАШ
90+3. МЕНЬЯЯЯЯНННННН!!! Ретеги Майк Меньян билан бирга-бир ҳолатга чиқиб борди ва дарвозабоннинг яқин бурчагини нишонга олди. Меньян жамоасини қутқарди.
90. "Аталанта" асосий вақтини ҳужумда ўтказаётган бўлса-да, ҳужумчи ўрнига ҳимоячи майдонга тушди.
87. ГООООООООООЛЛЛ!! ЛУКМАААНННН!! Бурчакдан узатилган тўпни Лукман дарвозага киритди. Бу гол "Арсенал"нинг МЮга урган иккинчи голига жуда ҳам ўхшади.
86. УХХХХХХХ!! "Милан" ҳимоясидаги бўшлиқдан кейин Лукман қулай нуқтадан Меньянни яна бир марта синаб кўрди. Майк ўз ўрнида.
84. Мураббийлар тезда ўзгаришлар қилиб ташлашди. Лекин ҳозирча ўйин тезлашганича йўқ.
79. ЗАРБАААААААА!! Жуда хавфли вазият юзага келди. "Аталанта" тезкор қарши ҳужумга чиқиб кетди. 3х3 ҳолатда қолганди томонлар. Лукманнинг зарбасини Меньян қийинчилик билан қайтарди.
75. УХХХХХХ!! Моратанинг тўп узатишидан кейин қулай нуқтадаги Лофтус-Чик дарвоза томон аниқ зарба бера олмади.
71. Белланова сариқ карточка ишлаб олди. Ўзи ҳам биз ҳам ҳайрон.
69. Руджери чап қанотдан дарвоза ёнига тўпни ҳаволатиб узатди. Меньян тўпга чиқиб борди ва ушлаб олди.
66. Ўйин темпи юқори. Лекин вазиятлар камайиб кетди.
61. Леау "Аталанта" жарима майдончасига киришига оз қолганида рақиби тўпни қайтариб юборди.
59. ЗАРБААААААА!! Де Кетеларе яна "Милан" ҳимоясини кўрмади ва қанотдан марказга тўпни оширди. Белланова тўпни ерга туширмасдан дарвоза томон йўллади. Дарвозага кетаётган тўп шеригидан кимгадир тегиб майдонни тарк этди.
56. Учрашувдаги илк карточка ҳам де Кетеларе ҳисобига ёзилди. У ҳужумга катта тезликда кетаётган Леауни очиқчасига тўхтатди. Шарль бугун катта "заряд" билан майдонга тушгандек.
54. УХХХХХХ!! Рейндерс қанотдан марказга зарба аралаш пас берди. Мората пасни зарба деб ўйлади ва тўпга бормади.
51. УХХХХХХ!! Лукманнинг чап қанотдан узатган тўпини дарвоза ёнидаги Тиав майдондан ташқарига чиқариб юборди. Бу тўпга тегинишнинг ўзи бир риск бўлганди.
50. Иккинчи бўлим ҳам тезкор ҳужумлар билан бошланди. "Милан"нинг бир қанча зарбалари манзилига етиб бормади.
46. Иккинчи бўлим бошланди!
Танаффус!
43. УХХХХХХХХХХ!!! Лукманнинг ўнг оёқда йўллаган айлантирма зарбаси дарвоза ёнгинасидан ўтиб кетди. Инглизчасига айтганда "So close".
41. УХХХХХХ!! Пашалич "Милан" дарвозасига зарба берди. Тўп рикошет ҳосил қилди ва де Кетеларенинг йўлига эмас, ортига тушиб қолди. Агарда тўп де Кетеларенинг йўлига тушганида у Меньян билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган бўларди.
37. Пулишич жароҳат олиб майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Лофтус-Чик майдонга тушади.
35. ЗАРБААААА!! "Аталанта" чиройли ҳужум уюштирди. Белланованинг паси Пашаличга борди. Марионинг зарбасини Меньян ушлаб олди.
26. Лукманнинг зарбасига "Милан" ҳимоячилари блок қўйишди.
24. "Аталанта" тезликда жавоб бериши мумкин бўлганди. Де Кетеларенинг бу сафарги зарбаси голга айланмади.
22. ГООООООООООЛЛЛЛ!! Мората бугунги ўйиндаги иккинчи голини урди! Буниси ҳисобланди! Леаудан суперпааасссс
16. Ўйин темпи тушди, "Аталанта" вазиятни назорат қилишни истамоқда. "Милан" эса тўпсиз ҳолатда.
12. ГООООООООООЛЛЛЛ!!! Де Кетеларе ҳисобни очди ва собиқ жамоасига урилган голни нишонлади! Бўйи унчалик баланд бўлмаган футболчи жуда баландга сакради ўзиям!
10. "Милан" севимли чап қанотидан ҳужумга ўтди. Теонинг узатмасини ҳимоячи бурчакка чиқариб юборди.
7. ГОООООООООЛЛЛ!!! ЙЎЎЎЎЎЎЎҚҚҚҚ!! Мората жуда чиройли гол урди. Тўпни тўхтатиш, ҳимоячини чалғитиш ва зарба беришда классни кўрдик. Бироқ оффсайд бор экан.
3. ЗАРБААААААААААА!!! Де Кетеларе "Милан" ҳимоясини осонлик билан ёриб ўтди ва дарвоза ёнига тўпни узатди. Лукманнинг зарбаси анчагина баланддан кетди. Жуда хавфли вазият бўлганди.
1. УХХХХХХХХХ!!! 15-сониядаёқ ҳисоб очилиши мумкин бўлганди Пулишичнинг зарбасини мезбонлар посбони қайтарди!
1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!
- Ҳурматли футбол ишқибозлари! Туннинг марказий ўйини старт олиш арафасида.
06.01.2025 17:24 Ўқилди 2634 Эшитдик-да! Абдуқодир Ҳусановнинг тахминий трансфер нархи маълум |
05.01.2025 21:16 Ўқилди 2118 "Ланс" бош директори: "Ҳусанов клубдан кетади" |
10.01.2025 07:40 Ўқилди 1782 Ҳусанов «Манчестер Сити» билан неча йиллик шартнома тузиши маълум |
06.01.2025 07:40 Ўқилди 1767 "Реал" ўйинчиси клубни тарк этиши мумкин |
11.01.2025 08:48 Ўқилди 1647 Ҳусанов қачон «Манчестер Сити» сафида тиббий кўрикдан ўтиши маълум |
08.01.2025 19:56 Ўқилди 1362 Романо Абдуқодир Ҳусановнинг трансфери ҳақида янги пост қолдирди |
10.01.2025 19:08 Ўқилди 1077 Роналду – кетма-кет 24 йил гол урган биринчи футболчи! |
07.01.2025 19:08 Ўқилди 1062 "Соққа қилишни" "Реал"дан ўрганинг! |
09.01.2025 08:40 Ўқилди 1035 «Олтин тўп» соҳиби Саудия Арабистони клубида иш бошлади |
08.01.2025 12:55 Ўқилди 999 Футбол тарихидаги энг омадсиз трансферлар рейтинги тузилди |