“Сиз бир неча йил давомида араб мамлакатлари клубларида ишлагансиз. Бу вақт ичида сизга Европа клубларидан қизиқиш бўлганми? У ерда яхши натижаларга эришгансиз".
“Ал-Айн” вакиллари бу саволнинг “Пахтакор”га қарши ўйинга бевосита алоқаси йўқлигини изоҳлаб, Жардимга жавоб беришга имкон беришмади. Бироқ матбуот анжуманидан сўнг, очиқ машғулотдан олдин Леонардо барибир жавоб беришга қарор қилди.
- “Монако”да ишлаганимда топ-клублардан таклиф кутгандим, лекин ўшанда менга ҳеч ким қизиқиш билдирмаганди. Мен чинакам топ жамоаларни кутгандим. Аммо мен билан қизиққан клубларнинг ҳаммаси ҳам ўз олдиларига етарлича юқори мақсадлар қўйишмаган. Мен чемпионлик учун курашишни, Чемпионлар лигасини ютишни хоҳлардим. Якунда мен ғалаба қозондим, лекин Осиёда - "Ал-Ҳилол" билан.
Менга араб мамлакатларида яшаш ёқади (Жардим “Ал-Ҳилол”, “Шабаб Ал-Аҳли” ва “Ар-Райян”да ишлаган – “Championat.Asia”). Ҳаёт учун керак бўлган ҳамма нарса бор, футбол даражаси яхши. Оиламга ҳам қулай. Бундан ташқари, биз турли жойларда яшашни ва турли маданиятларни ўзлаштиришни яхши кўрамиз.
Охирги пайтларда ҳеч қайси жиддий клуб менга қизиқиш билдирмаяпти. Умуман олганда, мен қачондир терма жамоада ишлашни хоҳлайман. Эҳтимол, Осиёда. Асосийси, яхши ва юқори мақсадли жамоа бўлгани.
06.01.2025 17:24 Ўқилди 2631 Эшитдик-да! Абдуқодир Ҳусановнинг тахминий трансфер нархи маълум |
05.01.2025 21:16 Ўқилди 2118 "Ланс" бош директори: "Ҳусанов клубдан кетади" |
10.01.2025 07:40 Ўқилди 1779 Ҳусанов «Манчестер Сити» билан неча йиллик шартнома тузиши маълум |
06.01.2025 07:40 Ўқилди 1764 "Реал" ўйинчиси клубни тарк этиши мумкин |
11.01.2025 08:48 Ўқилди 1641 Ҳусанов қачон «Манчестер Сити» сафида тиббий кўрикдан ўтиши маълум |
08.01.2025 19:56 Ўқилди 1362 Романо Абдуқодир Ҳусановнинг трансфери ҳақида янги пост қолдирди |
10.01.2025 19:08 Ўқилди 1077 Роналду – кетма-кет 24 йил гол урган биринчи футболчи! |
07.01.2025 19:08 Ўқилди 1062 "Соққа қилишни" "Реал"дан ўрганинг! |
09.01.2025 08:40 Ўқилди 1035 «Олтин тўп» соҳиби Саудия Арабистони клубида иш бошлади |
08.01.2025 12:55 Ўқилди 999 Футбол тарихидаги энг омадсиз трансферлар рейтинги тузилди |