Ханс-Дитер Флик "Барселона"нинг 125 йиллик юбилейи ҳақида гапирди.
"Ҳозир ўтган ишларни гапиришнинг мавриди эмас деб ҳисоблайман. Чунки бор эътиборим "Лас-Пальмас"га қарши ўйинга қаратилган. Мен учун "Барселона"нинг бир қисми бўлиш катта фахр.
"Барселона"га келган илк кунимданоқ бу ердан завқ оляпман. Мухлислар жуда ёқимтой, улар мен билан яхши муносабатда ва доимо ёрдам беришади. Бу ерда ишлашнинг ўзи менга завқ бермоқда.