"Манчестер Сити" учун АПЛ кейинги ҳафта тугайди, агар..."
26.11.2024 12:32 Ўқилди: 1401
"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси Рой Кин АПЛ доирасидаги "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" ўйини ҳақида гапирди.
"Саккиз очколик фарқ. Ўйлашимча, уларнинг ўзи бунга ишона олмаяпти. "Ливерпуль" ажойиб ўйин кўрсатмоқда ва чемпион бўлиш эҳтимоли жуда юқори. Агарда ўз мухлислари қўллаб-қувватлаши ёрдамида жамоа ўзининг энг яхши ўйинини намойиш қилиб, "Сити"ни енга олса, бу жиддий қадам бўлади.
Улар учун ["Ман Сити"] кейинги ҳафта АПЛ якунланиши мумкин, агар "Ливерпул"га имконият бой берилса. Бу қийин синов. "Сити" бир ҳафтада ўзига кела оладими?", - деди Кин.