Сегундада иштирок этадиган клуб ҳамкорлик битими доирасида ҳужумкор хавбек билан шартнома имзолади.
"Понферрадина" битим шартларига кўра молиявий ёрдам олади.
Лэйлэй яқин ярим йилни жамоада ўтказади. Битим 2020 йил июлга қадар узайтирилиши мумкин.
Шунингдек, "Понферрадина" унга маош тўламайди. Лэйлэй ўз вақтида Испаниянинг "Корнелью" ва "Хумилью" клубларида ўйнаган.