Ди Марцио: "Реал" "Ливерпуль" ва "Сити"нинг қизиқишига қарамай, Родригони сотмоқчи эмас
04.11.2024 02:16 Ўқилди: 174
Мадриднинг "Реал" клуби "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" қизиқишларига сабаб бўлаётган 23 ёшли қанот ҳужумчиси Родриго Гоэс билан хайрлашишни хоҳламаяпти.
Журналист Жанлука Ди Марционинг хабарига кўра, "қаймоқранглилар" президенти Флорентино Перес Родриго ёки Винисиус Жуниор каби иқтидорли футболчилар билан хайрлашмоқчи эмас.
Бундан ташқари, "Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти ҳам бразилиялик ҳужумчига ишонади. "Қаймоқранглилар" фақатгина Родригонинг ўзи жамоадаги ҳолатидан норози бўлган тақдирдагина, Родригонинг сотув вариантини кўриб чиқади.