"Барселона" янги ҳужумчи учун жиддий пулларни сарфлаши мумкин.
Роберт Левандовски юқори даражадаги мавсумни ўтказмоқда, аммо поляк келаси йили 37 ёшни қаршилайди. Каталония грандининг трансфер мақсади "Спортинг" ҳужумчиси Виктор Дёькереш бўлиб турибди. "Кўк-анорранглилар" раҳбарияти унда Левандовскининг идеал ўринбосарини кўрмоқда.
Қайд этилишича, "Барселона" "Спортинг" 60-70 млн еврога баҳолаётган швециялар форвард бўйича битимга ўз ўйинчиларидан бирини қўшишга тайёр.
Виктор Дьёкереш жорий мавсум "Спортинг" сафида барча мусобақаларда 16та ўйинда майдонга тушиб, 20та гол ва 4та ассист қайд этди.