"Олтин тўп"га нисбатан бойкот эълон қилиш ташаббускори ким эди?
29.10.2024 22:11 Ўқилди: 2223
"Реал Мадрид"нинг "Олтин тўп"ни топшириш маросимини бойкот қилиш қарорининг ташаббускори жамоа бош мураббийи Карло Анчелотти эди.
Бу ҳақда журналист Аранча Родригесга таяниб Madrid Xtra хабар бермоқда.
Манбага кўра, италиялик мураббий шундай қарорга келган, чунки жамоадаги яхши муҳит унинг асосий устуворлиги ҳисобланади. Эслатиб ўтамиз, Анчелотти йилнинг энг яхши мураббийи совринини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, узоқ вақт давомида Винисиус Жуниор фаворити ҳисобланиб келганди, бироқ "Олтин тўп"ни топшириш куни Родри мукофотни олиши маълум бўлди.