Мазкур ўйин аввал режалаштирилганидек Тошкентдаги ТТМЙИ стадиони эмас, балки Тошкент вилоятида жойлашган собиқ "Политотдел", ҳозирги "Дўстлик" ўйингоҳида бўлиб ўтади.
Қайд этиш керакки, Ўзбекистон Про-лигасида иштирок этадиган "Оқ-тепа" жамоаси илк маротаба АГМК билан тўқнаш келмоқда. Бу жамоани собиқ футболчи, ҳозирда мураббийлик қилаётган Алишер Шоғуломов бошқариб бормоқда. Айни пайтда бўлажак рақибимиз Ўзбекистон Про-лига Ада 23 очко тўплаган ҳолда 6-ўринда бормоқда.
Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМК жамоаси бугун ўйин олдидан расмий машғулотини Қибрайдаги марказий стадионда ўтказди. "Пахтакор"га қарши ўйинни жароҳати туфайли ўтказиб юборган жамоамиз тўпурари Зафар Полвонов яна сафга қайтган ва умумий гуруҳ билан шуғулланмоқда.
Ўзбекистон кубоги чорак финал доирасидаги рақибимиз "Оқ-тепа"га қарши илк расмий ўйинимизни ўтказамиз. Бунга қадар ушбу жамоалар ўзаро дуч келишмаган. "Оқ-тепа" - АГМК учрашувини ёш ҳакам Акобир Шукуруллаев бошқариб боради. Ўйин Тошкент вилоятидаги "Дўстлик" стадионида соат 17:00да бошланади.
Coca-Cola Ўзбекистон кубоги, чорак финал.
21 август, чоршанба
17:00 «ОҚ-ТЕПА» - АГМК
Тошкент вилояти, "Дўстлик" стадиони.
Ҳакамлар: Акобир Шукуруллаев, Аваз Абдуллаев, Ҳусниддин Баҳодиров, Раҳимбек Каримов
Назоратчи: Сайфиддин Эрматов
Комиссар: Бекзод Арипов
16.04.2024 08:50 Ўқилди 2109 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1800 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 1287 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 1170 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
24.04.2024 10:50 Ўқилди 1080 Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 1044 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
20.04.2024 09:50 Ўқилди 993 Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 804 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
22.04.2024 07:25 Ўқилди 771 ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Барселона" 3:2 |
23.04.2024 10:25 Ўқилди 747 16:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми? |