Перес Анчелоттига ишончни йўқотди ва Алонсонинг "Реал"га келишини тезлаштирмоқчи
27.10.2024 22:56 Ўқилди: 960
Мадриднинг "Реал" клуби президенти Флорентино Перес "Барселона" (0:4)дан Ла Лига 11-турида учралган мағлубиятдан сўнг "Байер"нинг испаниялик бош мураббийи Хаби Алонсонинг клубга келиш жараёнини тезлаштирди.
Айни дамда Переснинг "Реал" бош мураббийи Карло Анчелоттига бўлган ишончи йўқолган. Итальян мутахассис "қироллик клуби" президентига ёзда Килиан Мбаппе келишидан сўнг "мағлуб бўлмас жамоа"га айланишга ваъда берганди. Анчелотти шунингдек режада бўлмаган бўлса ҳам, чап ҳимоячи Ферлан Менди билан шартномани узайтиришни талаб қилган. "Барселона" билан ўйиндаги йирик мағлубият эса вазиятни фақатгина оғирлаштирди.
Алонсонинг "Байер" билан шартномаси 2026 йилга қадар мўлжалланган, аммо унда келаётган ёзда немис клубидан кетиш имконини берувчи банд бор ва Перес шундан фойдаланмоқчи.