Мальдини: "Лаксальт ва Стринич "Милан"дан кетади, Корреа билан Андре Сильва эса..."
20.08.2019 21:00 Ўқилди: 828
"Милан" клуби спорт директори Паоло Мальдини жамоанинг трансфер режалари ҳақида сўзлади.
"Икки қанот ҳимоячилар, Лаксальт ва Стринич клубдан кетишади. Корреа ва Андре Силва борасида аниқ янгилик йўқ. Трансфер ойнаси ҳали ёпилганича йўқ, ҳали икки ҳафта бор. Лекин, сотувлар бизнинг асосий мақсадимиз", - дейди Мальдини.
26 ёшли Лаксальт ўтган ёзда "Милан"га ўтганди. У ортда қолган мавсум А Серияда 20 учрашувда майдонга тушди.
32 ёшли Стринич эса юрагидаги муаммо туфайли клубнинг бирорта ўйинида ҳаракат қилмади.