Ўзбекистон олимпия терма жамоасини олдинда январь ойида Таиланд яшил майдонларида ўтадиган Осиё чемпионати кутиб турибди. Биласиз, мазкур мусобақада кучли учликдан ўрин оладиган юрт вакиллари Токио-2020 Олимпиадаси йўлланмасига эга чиқишади.
Айни пайтда Любинко Друлович бошқарувидаги жамоамиз қитъа биринчилигига тайёргарликни давом эттирмоқда. Терма жамоамиз пойтахтимизда ўқув-машғулот йиғини ташкил этади. 28 август санасидан эътиборан йиғинга киришилади ва режага кўра 10 сентябрга қадар Тошкентда машғулотлар олиб борилади.
Қайд этиш жоиз, мазкур йиғин доирасида 2 та ўртоқлик ўйини ўтказилиши ҳам кўзда тутилган. Ҳар икки учрашувда ҳам олимпиячиларимизга Эрон олимпия терма жамоаси рақиблик қилади.
Ушбу йиғин олдидан Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Любинко Друловичнинг олдиндаги режалар хусусидаги фикрлари билан қизиқдик.
- Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё чемпионатига режа асосида тайёргарлик жараёнини давом эттирмоқда. Ёзда Миср олимпия терма жамоаси Ўзбекистонга ташриф буюрди ва ушбу юрт вакиллари билан 2 та ўртоқлик ўйини ўтказдик. Ана энди яна бир маҳоратли футболчилардан иборат терма жамоа – Эронга қарши баҳс олиб борамиз. Имкон қадар яхши салоҳиятга эга рақибларга қарши баҳс олиб бориш орқали қайси чизиқларни яхшилаш, қандай жиҳатларга янада кўпроқ эътибор қаратиш лозим эканини билиб олиш имконига эга бўламиз.
Эронга қарши 2 та ўйин ўтказамиз. Дастлабки баҳс 6 сентябрь куни, иккинчи эса 9 сентябрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган. Бу галги йиғин доирасида ҳам терма жамоамизнинг асосини ташкил этиши кутилаётган футболчиларнинг имкониятларини яна бир бор кўздан кечириб олишимиз мумкин бўлади.
Қувонарли жиҳати шундаки, айни пайтда бир қатор футболчиларимиз ўз клублари сафида етакчилар сифатида гавдаланишмоқда ва Суперлигада барқарор ўйин амалиётига эга бўлишмоқда. Биз – мураббийлар штаби эса имкон қадар ҳар бир кўз остимизга олган ўйинчининг ўз клуби таркибидаги ўйинларини ҳам бевосита стадиондан туриб кузатишга ҳаракат қиляпмиз. Айрим футболчиларимиз миллий терма жамоа сафига жалб этилаётгани ҳам қувонарли ҳол.
Режага кўра, январь ойига қадар ҳар ой йиғин ташкил этган ҳолда қитъа чемпионатига ҳозирлик олиб боришга уринамиз. Октябрь ойида Жанубий Корея олимпия терма жамоаси билан ҳам ўртоқлик ўйини ўтказиш кўзда тутилган.
Ўзбекистонда миллий чемпионат учрашувлари якунига етгач, футболчиларимизга бироз дам олиш имконини тақдим этамиз. Сўнгра Осиё чемпионати олдидан ҳал қилувчи йиғинни ўтказамиз.
26.04.2024 07:25 Ўқилди 1989 Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади |
24.04.2024 10:50 Ўқилди 1488 Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 1383 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 1083 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
20.04.2024 09:50 Ўқилди 1044 Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 819 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
23.04.2024 10:25 Ўқилди 801 16:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми? |
22.04.2024 07:25 Ўқилди 798 ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Барселона" 3:2 |
18.04.2024 00:25 Ўқилди 639 ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 0:1 (матнли трансляция) |
18.04.2024 04:50 Ўқилди 633 Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4) |