
Олимпиададаги шароитларга келадиган бўлсак, бу ерда қийинчиликлар етарли экан. Олимпия шаҳарчасига келганимиздан бери ҳар куни қандайдир воқеалар содир бўлмоқда. Хона масаласида, машғулотга бориб-келиш масаласида, ҳали автобус келмайди, ҳали автобуслар йўлда адашиб қолмоқда. Машғулотларга бориб-келишнинг ўзига кўп вақт сарф қилмоқдамиз. Нафақат биз, балки бошқа жамоаларда шундай муаммолар бор.
Мусобақа ташкилотчилигида озгина муаммолар борлиги кўриниб қолмоқда. Бу ерда фақат футболга тайёргарлик кўришни ўйламас экансиз. Яна бошқа масалаларни ўйлаш керак экан. Биринчи кун келганимизда бизни жойлаштиришди, бироқ эртасига бу сизларни хоналар эмас экан деб яна бўшаттиришди. Бошқа корпусга ўтадиган мураббийлар бўлди. Ўзига яраша ҳар куни қандайдир вазиятлар бўлиб турибди. Ҳаммамиз биргаликда бундай ҳолатлардан чиқишга ҳаракат қилмоқдамиз. Бироқ шу майда нарсалар ҳам ўйинга тайёргарлик олиб боришга тўсқинлик қилади.
Футбол баҳсларини бошқа шаҳарда ўтказаётган жамоалар меҳмонхонада яшашмоқда, уларда биз каби муаммолар бўлмаяпти. Олимпия шаҳарчасида яшашнинг ўзига яраша қийинчиликлари бор экан.
Юртимизнинг бошқа спортчилари билан гаплашсак, Токиода ўтган олимпиада бундан анча таркибли ўтган экан. Ўзимиз иштирок этган Осиё ўйинларида ҳам бундай ҳолатларни кўрмагандик. Нима бўлган тақдирда ҳам кейинги учрашувларга тайёргарликларни давом эттирамиз.
![]() | 11.05.2026 00:00 Ўқилди 47048 «Zalsburg» Alabani o‘z safiga qo‘shib olmoqchi |
![]() | 05.05.2026 23:56 Ўқилди 17387 LIVE. YCHL. "Arsenal" - "Atletiko Madrid" 0:0 (matnli translyatsiya) |
![]() | 07.05.2026 00:08 Ўқилди 8076 LIVE. YCHL. "Bavariya" – PSJ 0:1 (matnli translyatsiya) |
![]() | 10.05.2026 01:56 Ўқилди 6447 A Seriya. “Inter” va “Yuventus”da mehmonda g'alaba |
![]() | 10.05.2026 23:24 Ўқилди 6149 BAA Pro ligasi. "Bani Yas" va "Al Bataeh" ishtirokidagi o'yinlarda durang, hamyurtlarimiz bahslarda to'liq harakat qilishdi |
![]() | 07.05.2026 00:32 Ўқилди 4414 "FarDU" bosh murabbiyi Shavkat Yusupov: "Raqib posboni o'yinni yaxshi o'tkazdi" |
![]() | 13.05.2026 02:08 Ўқилди 3920 "Navbahor" "Qoraqalpog'iston FA" darvozasiga 9ta to'p kiritgan o'yindan GALEREYA |
![]() | 11.05.2026 02:16 Ўқилди 3577 Liga 1. PSJ va "Brest" o'rtasidagi o'yin taqdirini bitta gol hal qildi |
![]() | 07.05.2026 00:56 Ўқилди 3284 "Barselona" "Bornmut" hujumchisining kutilmagan transferini tayyorlamoqda |
![]() | 07.05.2026 00:00 Ўқилди 3236 YCHL. "Bavariya" – PSJ 0:0 (matnli translyatsiya) |
Реклама
Сайт хақида