Футзал бўйича Осиё Чемпионати-2020 саралаш баҳслари тақвими тасдиқланди
14.08.2019 10:34 Ўқилди: 910
Футзал бўйича навбатдаги Осиё Чемпионати баҳслари 2020 йилда Туркманистонда бўлиб ўтади.
Қитъа чемпионати саралаш ўйинлари эса жорий йилнинг октябрь ойида ўтказилади. Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси Марказий ва Жанубий минтақанинг “А” гуруҳидан ўрин олди. Терма жамоамизга гуруҳда Тожикистон, Непал ва Афғонистон терма жамоалари рақиблик қилади.
Футзал бўйича Осиё чемпионати-2020 саралаш баҳслари
Марказий ва Жанубий минтақа
“А” гуруҳи
Ўзбекистон
Тожикистон
Непал
Афғонистон
“B” гуруҳи
Эрон
Қирғизистон
Туркманистон
Бизнинг минтақа саралаш баҳсларига Эроннинг Урмия шаҳри мезбонлик қиладиган бўлди. Барча учрашувлар Урмиядаги “Гадир Ҳалл” спорт мажмуасида ташкил этилади.