ОЧЛ. Хави мураббий сифатида илк синовдан муваффақиятли ўтди
14.08.2019 00:00 Ўқилди: 919
Осиё Чемпионлар Лигаси Ғарбий минтақадан ўрин олган 1/8 финалнинг жавоб баҳсида «Ал-Садд» 3:1 ҳисобида Руй Фария бошқарувидаги «Ал-Дуҳаил»ни таслим этиб, икки ўйин натижасига кўра (4:2) кейинги босқичга йўл олди.
Шу тариқа, Хави гуруҳ босқичида «Ал-Садд»ни сардор сифатида кейинги босқичга чиқишига катта ҳисса қўшган бўлса, энди у мураббийлик курсисида клубни чорак финалга олиб чиқди.
P.S. Айни дақиқаларда нимчорак финалдан ўрин олган сўнгги жавоб баҳси Саудия Арабистонининг икки жамоаси «Ал-Ҳилол» ҳамда «Ал-Аҳли» ўртасида бўлиб ўтмоқда.