"Ростов" форварди Элдор Шомуродов кейинги фаолиятидаги режалари ҳақида гапирди.
"Отам ва икки амаким ҳам футбол ўйнашган ва улар мени доим қўллаб-қувватлашади. Шунинг учун, уларнинг ишончларини оқламоқчиман.
Мен ва ота-онам Топ-5 чемпионатларидан бирида ўйнашимни орзу қиламиз. Қайси бирида, бу муҳим эмас. Аммо менинг "Ростов" билан 4 йиллик шартномам бор экан, кетиш ҳақида ўйламаяпман", - дейди Шомуродов.