«Барселона»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум
05.06.2024 08:50 Ўқилди: 3375
«Барселона» ёзда Бернарду Силва билан шартнома тузишни режа қилган.
«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси каталонияликларнинг асосий трансфер мақсадига айланди. «Барселона»нинг янги бош мураббийи Ханс-Дитер Флик португалиялик футболчининг имкониятларини юқори баҳолаган ва уни жамоага олиб келишларини сўраган.
Силванинг «Манчестер Сити» билан тузган шартномаси 2026 йилга қадар мўлжаллаган. Унинг трансфер нархи 70 миллион еврога баҳоланмоқда.