Куни кеча Килиан Мбаппе "Реал Мадрид" футболчиси сифатида таништирилди.
Клуб баёнотида айтилишича, ҳужумчи беш мавсум давомида "Қироллик клуби" шарафини ҳимоя қилади.
Хабар қилинишича, Мадрид ҳамжамияти "Испания пойтахтида истиқомат қилувчи ва инвестицияларни амалга оширадиган чет элликлар учун автоном шахсий даромад солиғини бекор қилишни" назарда тутувчи "Мбаппе қонуни"ни тасдиқлаш жараёни устида ишламоқда.
Бу 2005 йил жорий этилган “Бекхем қонуни”га ўхшайди, деб ишонилади. Бу қонун Испанияга ишлаш учун кўчиб келган хорижликларга даромадидан қатъи назар, 24% миқдорида қатъий белгиланган шахсий даромад солиғини тўлаш имконини берувчи солиқ режимини ўз ичига олади.
Бироқ Ровира университетининг Молия ва солиқ ҳуқуқи соҳаси бўйича профессорларидан бирининг айтишича, "Мбаппе қонуни"нинг маъқулланиши Мадрид бойлар учун "жаннат" ҳосил қилишга олиб келиши мумкин, яъни улар катта миқдорда солиқ тўлашдан озод бўлади.