Ла Лигада мавсум мураббийи бўлиш учун номзодлар эълон қилинди. Хави улар орасида йўқ
15.05.2024 21:00 Ўқилди: 267
Беш нафар номзод орасида «Барса» устози йўқ.
Испания Ла Лигасида мавсумнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Бу рўйхатдан Карло Анчелотти («Реал»), Мичел Санчес («Жирона»), Эрнесто Вальверде («Атлетик»), Диего Симеоне («Атлетико») ва Марселино Гарсия Тораль («Вильярреал») жой олди. «Барселона» клуби бош мураббийи Хави номзодлар орасида йўқ.
Маълумот учун, ушбу мавсум Испания Ла Лигасида Карло Анчелотти бошчилигидаги «Реал Мадрид» клуби чемпионга айланди.