Учрашув меҳмон жамоа вакилларининг фаол ўйини билан бошланди. Дастлабки дақиқаларданоқ ҳужумга отланган "Хоразм" жамоаси вакилллари тезкор гол киритишнинг уддасидан чиқдилар. Бу вазиятда Мирас Карлибаев бошлаб берган ҳужумни Сарварбек Жуманиёзов ажойиб зарба билан "Ифтихор" дарвозасига жойлаб қўйди - 0:1.
Ўтказиб юборилган голдан сўнг майдон эгалари ҳам ҳужумкорликни оширдилар, бироқ кўпгина вазиятларда мезбон футболчилар томонидан йўлланган зарбаларни "Хоразм"нинг тажрибали посбони Ғайрат Ўдаев бартараф этишга эришди.
Биринчи бўлим сўнгига қадар ҳар икки жамоа вакилларида ҳисобни ўзгартириш учун имкониятлар юзага келган бўлсада, дарвозаларга бошқа гол урилмади.
Учрашувнинг иккинчи бўлимини ҳар икки жамоа вакиллари фаол бошладилар. "Ифтихор" жамоаси вакиллари ҳисобни тенглаштириш учун қилган астойдил ҳаракатлари самара келтирмади. Аксинча 64-дақиқада "Хоразм" футболчиси Мухаммадқодир Раҳимберганов мезбонлар дарвозасига гол киритиб, ҳисобни 0:2 кўринишига келтириб қўйди. Орадан 3 дақиқа ўтиб меҳмонлар футболчиси Сарварбек Жуманиёзов ўзининг ўйиндаги иккинчи, жамоасининг учинчи голини киритди - 0:3. Учрашувнинг 75-дақиқасида заҳирадан ўйинга қўшилган "Хоразм" футболчиси Мирзобек Қурёзов мезбонлар дарвозасига 4-голни киритди, ҳисоб - 0:4.
Ниҳоят 83-дақиқада "Ифтихор" жамоаси вакиллари меҳмонлар дарвозасига гол киритишди, гол муаллифи Бобуржон Саттаров бўлди - 1:4.
Учрашув шу тариқа "Хоразм" жамоасининг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.
А ПРО-Лига. 14-тур
"Ифтихор" - "Хоразм" 1:4 (0:1)
Ҳакамлар: А. Худойберганов, О. Қосимов, Х. Баҳодиров
Назоратчи: А. Клепиков
Комиссар: А. Карабаев
Голлар: Сарварбек Жуманиёзов, 8 (0:1), Мухаммадқодир Раҳимберганов, 64 (0:2), Сарварбек Жуманиёзов, 67 (0:3), Мирзобек Қурёзов, 75 (0:4), Бобуржон Саттаров, 83 (1:4)
"Ифтихор": 1. Жасурбек Абдуллаев, 3. Жавоҳир Аъзамов, 6. Асадбек Маъмуров, 9. Бобуржон Саттаров, 10. Дилмуҳаммад Худойбердиев, 17. Нурулло Мирзажонов, 19. Юрсинали Топволдиев, 20. Мирзоҳид Эгамбердиев, 25. Шохрух Юлдашев, 77.Улуғбек Исмоилжонов, 90. Ғиёсжон Турсунов
Захира: 13. Абдувоҳид Шарипов, 14. Бекзод Алиев, 18. Жасурбек Ғаниев, 21. Асадбек Йўлдошев
"Хоразм": 35. Ғайратжон Ўдаев, 2. Жасурбек Атаджанов, 4. Тимур Бекчанов, 7. Темур Исмаилов, 10. Сирож Рўзметов, 11. Темур Машарипов, 13. Сарварбек Жуманиёзов, 14. Миржалол Қурбонов, 15. Дадахон Юсупов, 16. Рафиқбек Каримов, 29. Мирас Карлибаев.
Захира: 1. Элдорбек Шуҳратбеков, 3. Равшанбек Султонов, 9. Хабибулла Матёқубов, 17. Фаррух Хайдаров, 22. Мухаммадқодир Раҳимберганов, 38. Мирзобек Қурёзов, 44. Мақсудбек Каримов, 77. Турсунмурод Хамдамов
Бекзод Толибов тайёрлади
16.04.2024 08:50 Ўқилди 2118 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1806 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 1293 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 1170 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
24.04.2024 10:50 Ўқилди 1104 Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 1044 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
20.04.2024 09:50 Ўқилди 993 Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 804 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
22.04.2024 07:25 Ўқилди 771 ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Барселона" 3:2 |
23.04.2024 10:25 Ўқилди 747 16:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми? |