Про-лиганинг 4-туридан ўрин олган "Арал" - "Олимпик MobiUz" (6:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Неъматилло Қуттибоев матбуот анжуманида иштирок этди.
Ўйин ҳақида
- Бугунги ғалаба билан жамоамиз аъолари ва мухлисларни табриклайман. Гарчи йирик ҳисобда ғалаба қозонган бўлсак ҳам қийин ўйин ўтказдик. Тез голлар урдик, бу албатта натижага таъсир кўрсатди.
- "Олимпик Мобиуз" ўтган турларда яхши ўйин кўрсатганди. Бугун уларга нима етишмади деб ўйлайсиз?
- Тўғри айтаяпсиз, жамоа ўтган турларда яхши ўйнаганди. Ёш футболчиларда барқарорлик бўлмайди. Бугун тез голлар жамоа руҳиятига таъсир кўрсатган бўлса керак.