Тожикистон олимпия терма жамоаси ана шу мусобақа олдидан якуний йиғинни ўтказиш мақсадида Қатар пойтахти Доҳага етиб борди.
Бош мураббий Мубин Эргашев йиғинга 24 нафар футболчини таклиф этган. Улардан 7 нафари легионер. Легионерлар орасида "Нефтчи" ҳимоячиси Манучеҳр Сафаров, "Андижон" ҳужумчиси Шаҳром Самиев ва "Металлург" ҳужумчиси Далер Шарипов ҳам бор.
Тожикистон U-23 терма жамоаси мусобақанинг "С" гуруҳида Саудия Арабистони, Ироқ ва Таиландга қарши баҳс олиб боради. Айнан мана шу гуруҳ вакиллари чорак финалда Ўзбекистон U-23 терма жамоаси жой олган гуруҳдагиларга қарши майдонга тушади.
Тожикистон U-23 терма жамоаси йиғинига чақирилган футболчилар:
Дарвозабонлар: Муҳриддин Ҳасанов ("Истиқлол"), Сафармад Гаффоров ("Хўжанд"), Мухаммадраби Раҳматуллоев ("Равшан");
Ҳимоячилар: Манучеҳр Сафаров ("Нефтчи", Ўзбекистон), Меҳрубон Каримов ("Самгурали", Грузия), Содиқжон Қурбонов ("Истиклол"), Раҳматшо Раҳматзода ("Равшан"), Ҳайдар Сатторов, Бекмурод Хаитов (иккиси – "Вахш"), Фахриддин Ахтамов ("Хўжанд"), Жонибек Шарипов (ЦСКА);
Ярим ҳимоячилар: Алишер Шукуров ("Динамо", Грузия), Руслан Хайлоев ("Тюмень", Россия), Жоми Назаров ("Сарриа", Испания), Амадони Камолов ("Истиқлол"), Азизбек Хаитов ("Равшан"), Шуҳрат Элмуродов, Фаридун Давлатов (иккиси – "Регар-ТадАЗ"), Шохрух Сангов, Тохиржон Тагойзода (иккиси – "Хосилот");
Ҳужумчилар: Шаҳром Самиев ("Андижон", Ўзбекистон), Далер Шарипов ("Металлург", Ўзбекистон), Рустам Соиров, Мехрон Мадаминов (иккиси – "Истиқлол").
21.01.2025 00:40 Ўқилди 2289 Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"даги дебюти... |
15.01.2025 15:08 Ўқилди 1809 Ўзбекистон МТЖнинг Иорданияга қарши ўйини бошланиш вақти маълум |
15.01.2025 11:56 Ўқилди 1275 Breaking! Ҳусановнинг агенти учиб кетди, Абдуқодир "Манчестер Сити"да қачон тиббик кўрикдан ўтиши маълум |
17.01.2025 21:40 Ўқилди 1140 Қозоғистонлик футболчи "Челси"га ўтади! |
14.01.2025 23:22 Ўқилди 1086 Роналду «Ан-Наср» билан янги шартнома бўйича қанча маош олиши маълум қилинди |
16.01.2025 22:56 Ўқилди 1011 "Манчестер Сити" яна бир ҳимоячи сотиб олмоқчи |
20.01.2025 01:11 Ўқилди 1005 Дунёнинг 2024 йилдаги энг кучли лигаси аниқланди |
20.01.2025 23:55 Ўқилди 933 Боливия футболида навбатдаги ғаройибот (видео) |
18.01.2025 10:16 Ўқилди 855 «Барселона» «Ливерпуль» футболчисига 70 миллион евро тўламоқчи |
18.01.2025 18:40 Ўқилди 849 2024 йилнинг энг яхши клуби номи эълон қилинди |