SofaScore маълумотларига кўра, португалиялик юлдуз Саудия Арабистони чемпионатида қўлдан бой берилган имкониятлар бўйича етакчилик қилмоқда. Хусусан, Роналду 20 та голли вазиятдан фойдалана олмаган.
19 та вазиятни кўкка совурган “Ал Ҳилол” ҳужумчиси Александр Митрович эса Криштианудан кейин иккинчи ўринда бормоқда. “Ал Иттифоқ” ҳужумчиси Мусса Дембеле эса 15 имкониятни голга айлантира олмасдан, кучли учликни якунлаб берган.
Шунга қарамай, Роналду жорий мавсум Саудия Арабистони чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлиб турибди — 22 учрашувда 23 та гол.
Умуман олганда, жорий мавсумда Роналду “Ал Насср” сафида барча турнирларда 36 та ўйин ўтказиб, 34 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.
![]() | 07.02.2025 17:48 Ўқилди 2196 Расман: "Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусановни Чемпионлар лигаси учун рўйхатдан ўтказди |
![]() | 04.02.2025 18:08 Ўқилди 1608 Элдор Шомуродов янги мавсумда Карло Анчелотти билан бирга ишлаши мумкин |
![]() | 04.02.2025 08:55 Ўқилди 1464 Месси ҳаётида кўрган энг яхши футболчи ким эканини маълум қилди |
![]() | 01.02.2025 12:16 Ўқилди 1353 Бугун Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташланади. У қандай тартибда ўтади? |
![]() | 08.02.2025 11:00 Ўқилди 1149 Легионерларимизга аталган кун. Бугун Ҳусанов, Ғаниев, Эркинов, Турғунбоев жамоалари ўйнайди |
![]() | 02.02.2025 16:24 Ўқилди 1086 «Манчестер Сити»га қарши учрашувдан олдин «Реал»да жиддий йўқотиш бор |
![]() | 04.02.2025 14:40 Ўқилди 1074 ⚡️"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусановни Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичи учун қайдномага киритди |
![]() | 01.02.2025 09:00 Ўқилди 1068 Шомуродов ҳеч қаерга кетмайди |
![]() | 03.02.2025 07:56 Ўқилди 1029 Туркия. "Фенербахче"дан дахшатли камбек |
![]() | 06.02.2025 00:56 Ўқилди 894 Goal нашри айни вақтда "Олтин тўп" соврини учун номзодлар рейтингини тузди |