“Боруссия Д” ҳужумчиси Россия чемпионатига кўчиб ўтади
05.08.2019 07:42 Ўқилди: 907
Максимилиан Филипп Москванинг “Динамо” клубига ўтади.
Маълум бўлишича, “Динамо” Филипп трансфери юзасидан “Боруссия Д” билан келишувга эришган. Москваликлар футболчи учун 18 млн евро тўлашга тайёр. Трансфер шу ҳафтада расмийлаштирилиши кутилмоқда.
Филипп 2018/19 йилги мавсум Бундеслигада 18 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.