Асрор Алиқулов бошчилигидаги муборакликлар кеча "Ғиждувон"га қарши назорат учрашувида майдонга тушди. Учрашувдан сўнг "Машъал" устози тайёргарлик жараёнлари ва таркибдаги ўзгаришлар ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
- Янги мавсумга тайёргарлик жараёнлари қандай кетяпти?
- Ўтган мавсумда жамоамизда тўп тепган кўп футболчиларимизни йўқотдик. Ўзаро суҳбатимизда ҳам айтиб ўтдингиз, "Машъал" Ўзбекистонда ўз мавқесига эга жамоа. Бу ном ҳам бизни икки карра ишлашга ундайди. Ҳозирда яна бир нечта футболчилар кўрикда бўлиб турибди. Таркибни 90-95 фоизга шакллантириб бўлдик, деб ўйлайман. Кам вақт қолганига қарамасдан яна айрим позицияларни тўлдиришга ҳаракат қиляпмиз. Барчамиз бирлашиб жамоавий ўйин орқали кўзлаган мақсадимизга эришамиз.
- 2019 йил "Машъал" айнан сизнинг мураббийлигингизда Суперлигага қайтган эди. Бугунги кунда бу вазифани яна бажаришга тайёрмисиз?
- У даврни кўп эслашни истамайман, чунки футбол битта жойда турмаяпти, ўзгаришлар кўп. 2019 йилгидан кўра Про лигада ҳозир юқори мақсадли жамоалар кўпайган. Лига қайси форматда бўлса ҳам 4-5 йил олдингидан савия борасида фарқ қиляпти. курашувчан жамоалар сони ошган. Олдинда бизни қизиқ мавсум кутяпти.
- "Машъал"ни 15 нафар футболчи тарк этди. Бу ҳолат таркибдаги рақобатга жиддий зарар етказмайдими?
- Ўтган йилгидан ҳимоя ва ҳужум чизиғимизда Йўқотишлар кўп бўлди. Бир ҳужумчимиз ва ҳимоячимиз "Қўқон-1912"га йўл олди. Таклиф қилган легионерларимиз Африка қитъасидан. Улар ҳам тез киришиб кетади ва барчани мухлисларни хурсанд қилади.
- Ўз вақтида Ўзбекистон терма жамоасининг асосий футболчиси бўлгансиз ва кўплаб ўйинларда майдонга тушгансиз. Қатардаги Осиё Кубогида терма жамоамиз сизга қандай кўринди?
- Терма жамоамиз тартибли ўйин кўрсатди. Олдинги чизиқдаги креатив футболчилар ҳам яхши таассурот қолдиришди. Осиё Кубогидан сўнг янги клублар эътиборига тушишди. Бу бир томондан яхши. Лекин биз мусобақада Ҳиндистон ва Таиландни ютганмиз. Уларни аввал ҳам ютганмиз. Қатар билан ўйинда жамоамиз яхши ўйнади. Қайсидир маънода ҳужумга нуқта қўядиган футболчи етишмади. Шундай паллада Шомуродовнинг ўрни билинди.
- Биз аввал ҳам пенальтилар сериясида зўр бўлмаганмиз. 2004 Баҳрайнга, 2014 Иорданияга, 2019 Австралияга аламли тарзда мағлуб бўлганмиз. Бу нарса терма жамоамиз руҳиятига сингиб қолмаганми?
- Қатар билан пенальтилар сериясида қисқа вақт устунликка эга бўлиб турган эдик. Яхши имконият юзага келганди. Ўзимизни қўлимизда эди. Қачондир бу анъанага чек қўйиш керак-ку. Қатар биздан руҳан ёки бошқа тарафлама устун, деб ўйламайман. Барибир пенальтилар серияси бу - лотерея.
09.10.2024 17:55 Ўқилди 1365 ФИФА Туркманистонни жазолаши мумкин |
10.10.2024 21:24 Ўқилди 1299 БААга қарши ўйин олдидан термамизда жиддий йўқотиш |
03.10.2024 09:32 Ўқилди 1128 Неймарнинг кейинги манзили аниқ? |
10.10.2024 08:08 Ўқилди 1050 ЖЧ саралаш. Бугун терма жамоамиз Эронга қарши баҳс олиб боради |
07.10.2024 07:55 Ўқилди 888 Роналду 600-ўйинда гол урди |
06.10.2024 08:16 Ўқилди 717 "Реал Мадрид" етакчиларидан бири учун мавсум якунланди |
09.10.2024 20:00 Ўқилди 696 Англия футбол ассоциацияси Пакетани футболдан умрбод четлатишга чақирмоқда |
03.10.2024 00:24 Ўқилди 624 АПЛда жамоасини голдан энг кўп қутқараётган дарвозабон ким? |
10.10.2024 12:24 Ўқилди 591 Роналду "Ал Насср" раҳбарлари билан учрашди |
03.10.2024 08:16 Ўқилди 576 "Брест" иккинчи, "Барселона" ва "Реал Мадрид" ёнма-ён кетмоқда. EЧЛ иккинчи туридан сўнг турнир жадвали қандай ҳолатда? |