Лондон клубининг ёздаги асосий мақсади ҳужумчи билан шартнома имзолаш. Устувор номзодлар орасида Виктор Осимхен ("Наполи") ва Айвен Тоуни ("Брентфорд") бор. Ҳар икки футболчига "Арсенал" ҳам қизиқмоқда.
"Челси"нинг яна бир трансфер мақсади – "Бавария" ҳимоячиси Альфонсо Дэвис. "Аристократлар" у учун "Реал" билан кураш олиб боришлари керак. Ҳозирча футболчини қўлга киритиш учун "қаймоқранглилар" кўпроқ имкониятга эга.