Аввалроқ ПРО Лигада 8 та клуб иштирок этиши ва улар 4 даврали тизимда ўзаро кураш олиб бориши ҳақида хабар берилганди.
Лига дастлабки икки давра, яъни, 14 та турни июнь ойида якунлайди. Мусобақа эса 12 март куни старт олади. ПРО Лига клублари, шунингдек, апрель ойида Ўзбекистон кубогининг гуруҳ босқичида иштирок этади.
ПРО Лига янги мавсумига эртага, 14 февраль куни, 14:30да қуръа ташланади ва жараён Лига расмий саҳифалари орқали жонли кўрсатилади.