Аs хабарига кўра, клуб президенти Жоан Лапорта ва спорт директори Деку Хави бошчилигидаги жамоанинг охирги вақтлардаги натижалари ёқмаяпти. Шу сабабли каталонияликлар Чемпионлар лигаси 1/8 финалида "Наполи" билан ўйинда омадсизликка учраса, Хави муддатдан аввал истеъфога чиқарилиши мумкин.
Аввалроқ, испаниялик мураббий мавсум якунида клубни тарк этишини эълон қилганди. Жамоа сўнгги турда ўз майдонида "Гранада" билан 3:3 ҳисобини қайд этгач, клуб Ла Лига турнир жадвалида пешқадам "Реал"дан 10 очкога ортда қолмоқда.