УEФА ва Adidas ижтимоий тармоқларда Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичи ва финал учрашуви учун тўпни тақдим этди. Ушбу модель UCL Pro Ball London деб аталади.
Тўп Adidas компаниясининг турли технологиялари, жумладан, Prisma текстураси билан жиҳозланган бўлиб, у тўпни яхшироқ бошқаришни таъминлайди. Чоксиз дизайн максимал ўйин самарадорлигини таъминлайди.
Чемпионлар Лигасининг плей-офф босқичи 13 февраль куни бошланади.