Килиан Мбаппе ўзига қизиққан клубларга шартини маълум қилди.
Футболчи Европанинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бири бўлмоқчи ва солиқлар билан бирга бир мавсум учун 50 миллионов евро сўрамоқда. Бу ҳақда Cadena SER нашри хабар берди.
Бундан ташқари Мбаппе эркин агент сифатида янги клуби билан шартнома тузгани учун 120 млн евро бонус пулига эга бўлмоқчи. Килианнинг учинчи талаби: имидж ҳуқуқларининг каттагина қисмига эга бўлиш.
Маълумотларга кўра, Мбаппе ҳозирга қадар ҳеч қайси клуб билан шартнома тузмаган. ОАВда "Реал" билан келишув амалга ошиб бўлган деган хабарлар чиққанди.