Англиянинг "Манчестер Юнайтед" жамоаси ёш ярим ҳимоячи Факундо Пельистрини Испаниянинг "Гранада"сига қўйиб юборишга шай, дея хабар берди Фабрицио Романо.
Хабар қилинишича, айни дамда клублар ўртасида 22 ёшли уругвайлик футболчининг ижарагаси борасида музокаралар олиб борилмоқда.
Факундо Пельистри жорий мавсум "Манчестер Юнайтед" сафида 14 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голга ассистентлик қилди.