Ушбу саҳифада ўйиннинг натижасини кузатиб бориш мумкин.
Ўйин бошланди. 10-дақиқада Шоҳруҳ Абдураҳмоновнинг зарбаси жуда хавфли чиқди.
15-дақиқада Абдухолиқовнинг тўп узатишидан кейин Сардор Мирзаев бирга-бир вазиятга чиқиб бориб зарба берди, Ботирали Эргашев тўпни қайтарди.
38-дақиқада Арсланмират Амановнинг жаримадан йўллаган зарбаси аниқ бўлмади.
45-дақиқада Мирзаевнинг кучли зарбаси ноаниқ чиқди.
52-дақиқада Қадамбой Нурметовнинг зарбасидан кейин Жавоҳир Илёсов тўпни қайтарди.
55-дақиқада Ҳакимхон Аъламхонов Остон Ўруновни тўхтатиб қолгани учун пенальти белгиланди. 11 метрли жарима тўпидан Темурхўжа Абдухолиқов унумли фойдаланиб ҳисобни очди - 1:0.
64-дақиқада Дамир Темировнинг зарбасидан сўнг тўпни Жавоҳир Илёсов қайтариб қолди!
69-дақиқада Амиржон Сафаров Илёсовдан қайтиб келган тўпни деярли бўш дарвозага кирита олмади - зарба анча юқоридан ўтиб кетди.
76-дақиқада Жасур Азимов иккинчи марта сариқ карточка олиб майдонни тарк этди.
85-дақиқада Сардор Эминовнинг жаримадан йўллаган зарбасини Илёсов эгаллаб олди.
90+2-дақиқада Медина Смит "Локомотив" сафидаги дебют голини урди - 2:0.
Учрашувда "Локомотив" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
“Локомотив” – “Динамо” 2:0
30 июль 2019 йил. Тошкент. "Локомотив" стадиони. 1710 томошабин.
Ҳакамлар: Акобир Шукруллаев, Абдуҳамидилло Расулов, Жаҳонгир Саидов, Рустам Каримов
Назоратчи: Сайфиддин Эрматов
Комиссар: Рамиль Илясов
Голлар: Темурхўжа Абдухолиқов 56 пенальти, - 1:0. Медина Смит 90+2, - 2:0.
"Локомотив": Жавоҳир Илёсов, Анзур Исмоилов, Остон Ўрунов, Жамшид Искандеров (Йован Жокич, 88), Сардор Мирзаев, Темурхўжа Абдухолиқов (Шерзод Каримов, 80), Ислом Тўхтахўжаев, Даврон Ҳошимов, Арсланмират Аманов (Ариагнер Смит Медина, 70), Диёржон Туропов, Игорь Йелич.
Захира: Маъмур Икромов, Жавоҳир Соҳибов Иброҳим Ғанихонов, Жавоҳир Эсонқулов, Дилшод Комилов.
"Динамо": Ботирали Эргашев, Миркомил Лоқаев, Ҳакимхон Аламхонов (Амиржон Сафаров, 60), Акмал Холмуродов, Жасур Азимов, Қадамбой Нурметов (Сардор Эминов, 74), Бобур Қосимов, Дамир Темиров, Жасурбек Ўринов, Ихтиёр Тошпўлатов (Баҳодир Насимов, 46), Шоҳруҳ Абдураҳмонов.
Захира: Шоҳруҳ Раимов, Низом Норов, Аббос Шодмонов, Санжар Баратов, Сирож Ҳамроев, Обид Ҳакимов.
Огоҳлантиришлар: Арсланмират Аманов 4, Темурхўжа Абдухолиқов 68, Жасур Азимов 68.
Четлатиш: Жасур Азимов 76 (2СК)
16.04.2024 08:50 Ўқилди 2094 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1779 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 1272 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 1161 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 1041 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
24.04.2024 10:50 Ўқилди 1017 Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум |
20.04.2024 09:50 Ўқилди 993 Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 804 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
22.04.2024 07:25 Ўқилди 771 ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Барселона" 3:2 |
23.04.2024 10:25 Ўқилди 744 16:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми? |