Гарчи мавсумнинг биринчи ярми ўтиб бўлмаганига қарамасдан собиқ футболчи "Милан"ни чемпионлик учун даъвогарликдан чиқарди.
"Милан" энди чемпионликка даъвогар эмас. Жамоада бунга етарли потенциал кўрмаяпман. "Наполи"даги чемпионлик учун имкониятлар юқорироқ деб ҳисоблагандим, бироқ хато қилган эканман. "Интер"да эса адашмаганман, айни дамда улар етакчи бўлиб турибди", - деди Монтоливо.
"Милан" навбатдаги турда "Монца"га қарши баҳс олиб боради.