Ўртоқлик ўйини. "Боруссия Д" А Серия вакилини йирик ҳисобда таслим этди
28.07.2019 01:00 Ўқилди: 897
Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган «Боруссия Д» Австриянинг Альтах шаҳрида «Удинезе»га қарши тўқнаш келиб, йирик 4:1 ҳисобида зафар қучди.
«Арилар» Торган Азар, Марио Гётце, Юлиан Вайгл ҳамда Юлиан Брандт голлари эвазига илк бўлимдаёқ олдинга ўтиб олишди. Иккинчи бўлимда эса удинеликлар яримҳимоячи Роландо Мандрагоранинг аниқ зарбаси эвазига рақибларига битта гол билан жавоб қайтарди.
Айтиш керакки, Люсьен Фавр шогирдлари мавсумолди учрачувларни кўтаринки кайтфиятда ўтказишмоқда. Аввалига улар «Швайнберг»ни йирик ҳисобда (10:0) таслим этишган бўлса, кейин «Сиэтл Саундерс» (3:1) ҳамда «Ливерпуль» (3:2) устидан ғалабага эришишди.