
"Камолиддин Алимовдан шошилинч хабар олган Нарзулла кичик жойда хатога йўл қўйган. Афтидан Аваз акам лойиҳанинг ўша жойини гапираётганларида Алимов Дубайдаги миллий таомларга чалғиган. Аваз ака билан "Ал Айн" билан ўйинни биргаликда томоша қилиб, кўплаб саволларимга жавоб олдим. Эртаси куни улар Бобур Акмалов, Элдор Мустафоев ва Камолиддин Алимов билан чой устида суҳбат қуришди. Демак, мавзудан четлашмайман.
Янги ОЧЛда 6 та давлат вакиллари иштирок этади. Саудия Арабистони (3), Қатар (2), Эрон (2), БАА (1), Ўзбекистон (1), Ироқ (1).
Яна 2 та йўлланма учун Қатар, Эрон ва БАА клублари плей-офф босқичида кураш олиб борадилар.
Плей-офф ўйинлари 30 июль, 6 ва 13 август кунлари бўлиб ўтади. Унда 3 жамоа ўзаро ўйнаб чиқади. 1 ва 2-ўринни қўлга киритган икки клуб финал босқичига чиқади.
Мусобақани ўзи сентябрь ойида старт олади. Тақвим билан тўлиқ танишиб олишингиз мумкин.
16/17 сентябрь, 1-тур.
30.09/1 октябрь, 2-тур.
21/22 октябрь, 3-тур.
4/5 ноябрь, 4-тур.
25/26 ноябрь, 5-тур.
2/3 декабрь, 6-тур.
3/4 февраль, 7-тур.
17/18 февраль, 8-тур.
3/4 март, 1/16 финалнинг биринчи учрашуви.
10/11 март, 1/16 финалнинг жавоб учрашуви.
25 апрель - 4 май, марказлашган 1/4, 1/2 ва финал ўйинлари.
Янги форматдаги Осиё чемпионлар лигасида жами 24 та клуб қатнашади. 12 та шарқдан, 12 та ғарбдан. Биринчи босқичда улар ўз ҳудудларида ўзаро ўйнайдилар. ОФК мусобақалар ўтказиш бўлими аввалига шахмат услубидаги вариантни қўлламоқчи бўлди. Лекин улар бу фикрдан қайтдилар. Сабаби УЕФА дан фарқли, бизнинг қитъада давлатлар ўртасидаги виза билан муаммоларнинг кўплиги. Шунинг учун қуръа бўлади ва ҳар бир жамоа уйда 4 та, сафарда 4 та ўйин ўтказади. Ким, кимга тушиши номаълум. Лекин қуръа ташланган куни аввалдан аниқ бўлади. Ҳар бир жамоа ўзининг 8 та ўйинидаги рақиблари ҳақида аниқ ва тиниқ маълумотга эга бўладилар. Бу тизимни танланишидан асосий мақсад, клублар виза ва парвоз масалаларини аввалдан режалаштира олишлари.
Ҳозирча бу мусобақанинг биргина иштирокчиси маълум. Қолган иштирокчи давлатлардан фарқли Ўзбекистон Суперлигаси баҳор-куз тизимида бўлганлиги учун бизда чемпион аниқ. 5 та давлатнинг совриндорлари 2024 йилга келиб аниқланади.
Яна тақвимга қайтаман. "Пахтакор" қуръага кўра ўз уйида Саудия Арабистонининг 3 та клуби билан ўйнаши мумкин ёки аксинча "Ал Ҳилол" ва "Ал Насср" каби клубларга қарши сафарда. Умуман, бу клублар "Пахтакор"га рақиблик қилмаслиги ҳам мумкин. Қуръа 13 августдан кейин ташланади. Унгача биз рақиблар борасида аниқ бир ахборот беришга ҳаққимиз йўқ.
Мусобақанинг финал босқичи Саудия Арабистонида бўлиб ўтади. Унда шарқ ва ғарбдан 4 тадан жамоа йиғилади. ОФК мезбонлик учун эълон берганида икки давлат қизиқиш билдирди – Ироқ ва Саудия Арабистони. Табиийки, бундай ҳолатда ОФК Саудия Арабистонини танларди, шундай бўлди ҳам. Бу барча учун қулай. 2024/25, 2025/26 йилги Элит ОЧЛнинг финал босқичи арабларда ўтади. Кейинги 3 та финал ҳам, ҳозирча С.А мезбон, аммо вазият тақозоси билан ОФК мезбон мамлакатни ўзгартириши мумкин.
Янги ОЧЛ ғолиби 12 млн АҚШ долларига, финалчи эса 6 млнга эга бўлади. Ҳозирги ОЧЛ билан солиштирганда бу 3 маротаба кўп. Қолган харажатлар ҳозирча очиқланмаган", – дейилади постда.
![]() | 21.12.2025 00:48 Ўқилди 11518 APL. "Liverpul" mehmonda "Tottenxem"ni mag'lub etdi, londonliklar 33-daqiqadan bir kishi kam bo'lib o'ynashdi |
![]() | 17.12.2025 01:11 Ўқилди 9514 Messining tanlovlari ma’lum |
![]() | 22.12.2025 01:16 Ўқилди 6987 "Qizilqum" o'z futbolchisi bilan shartnomani uzaytirdi |
![]() | 25.12.2025 02:05 Ўқилди 6795 U-21 terma jamoamiz Dohada Osiyo kubogiga tayyorgarlikni davom ettirmoqda |
![]() | 16.12.2025 03:24 Ўқилди 6188 APL. MYU uch marta hisobda oldinga chiqib oldi, ammo baribir g'alaba qozona olmadi |
![]() | 21.12.2025 21:08 Ўқилди 4626 Mastantuono “Real”dan ketishi mumkin?! |
![]() | 18.12.2025 03:16 Ўқилди 4505 Ispaniya kubogi. "Real Madrid" Talavera"ni biroz qiyinchilik bilan engib, keyingi bosqichga yo'l oldi |
![]() | 21.12.2025 21:48 Ўқилди 4402 Florentino Peres Kloppni "Real"ni boshqarishga ko'ndirmoqchi |
![]() | 21.12.2025 20:32 Ўқилди 4277 "Xaydenxaym" - "Bavariya". Tarkiblar malum |
![]() | 24.12.2025 03:32 Ўқилди 3790 Angliya liga kubogi. "Arsenal" "Kristal Pelas"ni penaltilar seriyasida mag'lubiyatga uchratdi. Yarim finaldagi raqib – “Chelsi” |
Реклама
Сайт хақида