Бразилиялик Марсело фаолияти давомида майдонда аргентиналик Лионель Месси билан жуда кўп марта тўқнаш келган.
«Реал» афсоналаридан бири яқинда айнан «митти даҳо»га қарши ўйинларини алоҳида эслади. Марселонинг айтишича, ўйин вақти Мессига нисбатан провакацион ҳаракатланиш, унинг ғазабини қўзғатиш фақат ва фақат таъқибчи томон зарарига ишлайди.
Марсело айниқса, Мадриддаги ўйинларда Мессига қаршилик кўрсатишда шу оддий қоида (Лео ғазабини қўзғатмаслик)га қатъий амал қилган экан. «Месси ўйин пайти умуман гаплашмасди ва мен ҳам унга луқма ташламасликка ҳаракат қилардим. Чунки унинг жиғига тегмасангиз, нисбатан мулойимроқ кўринарди, - деди «Реал» афсонаси. - Очиғи, айниқса, Мадриддаги ўйинларда ҳар доим йигитлар билан шу қоидага амал қилиш, Леони ўз ҳолида қолдириш кераклиги ҳақида келишиб олардик. Чунки агар унга ортиқча босим ўтказишни ўйласангиз ёки кескин ҳаракат билан халақит беришга уринсангиз, ўзингизга ғавғо орттирганингиз қолади. Бундай ҳолатда Лео жаҳлини қўзғатиб қўясиз. Ғазабланган Мессига қаршилик кўрсатиш эса амри-маҳол... Қаҳр отига минган Месси ҳар қандай рақиб учун даҳшатли тушга айланади».
Марселонинг фикрича, охирги Америка кубоги ва ЖЧда рақиблар шу оддий қоидага амал қилишмагани туфайли Леодан кўп азият чекишган: «Мана, Америка кубоги ва ЖЧда рақиб жамоалар футболчилари Леони провакацион ҳаракатлар билан издан чиқаришга кўп уринишди. Оқибатда бу айнан аргентиналикларга қўл келди. Энг ёрқин мисол сифатида ЖЧ-2022 чорак финал ўйинини кўрсатиш мумкин. Нидерландияликлар ўзларига қаттиқ ишонган ҳолда, нафақат Лео, балки унинг шерикларини ҳам ғазаблантириб қўйишди. Оқибатда Месси ваҳожат режимини ёқиб, гол урди, самарали узатма қайд этди ва барчасини Луи ван Гал олдида нишонлади».
Лионель Месси ва «Реал» ўртасидаги муносабатга келсак, аргентиналик юлдуз жами 47та «Эль-класико»да иштирок этиб, 26та гол ва 14та ассист қайд этган. Марселонинг ақидасига асосан айтсак, агар «реалчилар» Мессига қаршилик кўрсатишда «ғазаблантирмаслик керак» тушунчасига амал қилишмаганида, унинг статистикаси янада даҳшатли бўлармиди...?
МУҲАММАДХОН тайёрлади
02.12.2024 22:56 Ўқилди 2280 Қишки трансфер ойнасида АПЛнинг икки клуби Абдуқодир Ҳусанов учун курашади |
04.12.2024 08:48 Ўқилди 1710 Foot Mercato. Испаниянинг ТОП клуби Ҳусанов учун курашга қўшилди |
06.12.2024 01:16 Ўқилди 1530 "Реал"да ғалати статистика |
04.12.2024 09:56 Ўқилди 1194 Клублар ўртасидаги ЖЧ қуръаси олдидан саватчалар маълум қилинди |
06.12.2024 06:22 Ўқилди 777 Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига қуръа ташланди |
05.12.2024 02:32 Ўқилди 534 АПЛ. "Манчестер Сити"да ниҳоят ғалаба, "Ньюкасл" — "Ливерпуль" ўйинида 6та гол ва "Челси"дан йирик ғалаба |
09.12.2024 20:56 Ўқилди 462 Қодирқулов ва Абдурасулов "Динамо"да, "Пахтакор" футболчиси "Андижон"да ва бошқа трансферлар |
02.12.2024 21:40 Ўқилди 309 Леонарду Жардим "Пахтакор"га қарши баҳс олдидан нималар деди? |
03.12.2024 22:24 Ўқилди 297 Ла Лига. "Мальорка" – "Барселона": Ямал асосий таркибда |
02.12.2024 21:48 Ўқилди 288 FIFPro рамзий терма жамоаси учун даъвогарлар номи эълон қилинди |