Ушбу саҳифада ўйиннинг натижасини кузатиб бориш мумкин.
ЯНГИЛАШ
Ўйин бошланди. 5-дақиқада Баҳодир Насимовга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Тахминан 35 метрлардан жарима зарбаси белгиланди. Шоҳруҳ Абдураҳмоновнинг зарбасини Мурод Зуҳуров қайтарди.
8-дақиқада чап қанотдан узатилган тўпни Жавоҳир Қаҳрамонов боши билан дарвозага йўллади, бироз ноаниқ.
15-дақиқада Шоҳруҳ Абдураҳмоновнинг кучли зарбаси хавфли лекин ноаниқ чиқди.
16-дақиқада Насимовнинг зарбаси ҳимоячи қўлига тегди, аммо бош ҳакам бурчак зарбасини кўрсатди. Кейинги ҳужумда Ҳакимжон Аламхоновнинг бош билан йўллаган зарбасини Зуҳуров катта қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.
26-дақиқада чап қанотдан Хуршид Ғиёсов узатган тўпни Миржаҳон Мираҳмадов дарвозага йўллаб ҳисобни очди - 1:0.
27-дақиқада Чумакнинг зарбасини Ботирали Эргашев қайтарди.
40-дақиқада Хуршид Ғиёсов жамоасининг иккинчи голини урди - 2:0.
43-дақиқада Ихтиёр Тошпўлатов рақиб ҳимоячиларининг хатосидан сўнг гол урди - 2:1.
45-дақиқада Миркомил Лоқаев ўз жарима майдони ичида Хуршид Ғиёсовни йиқитди ва бош ҳакам пенальти белгилади. Ғиёсовнинг ўзи 11 метрли жарима тўпидан гол урди - 3:1.
53-дақиқада Чумакнинг жаримадан йўллаган зарбасини дарвозабон осонлик билан ушлаб олди.
56-дақиқада Ғиёсовинг тўп узатишидан сўнг яна Мираҳмадов гол урди - 4:1.
69-дақиқада Хуршид Ғиёсов бирга бир вазиятдан ноаниқ зарба берди.
71-дақиқада Ихтиёр Тошпўлатовнинг зарбасига озгина аниқлик етишмади.
76-дақиқада Сафаровнинг чап қанотдан узатган тўпини Ихтиёр Тошпўлатов боши билан дарвозага йўллади - 4:2.
81-дақиқада Азимовнинг узатган тўпини Лоқаев боши билан дарвозага йўллади, Зуҳуров ажойиб сейв намойиш этди.
БУНЁДКОР — ДИНАМО 4:1 LIVE
27 июль 2019 йил. Тошкент. ТТЙМИ стадиони. 18:00
Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Н. Қосимов
Назоратчи: Владислав Цейтлин
Комиссар: Аҳмед Тиллаев
Голлар:
Миржаҳон Мираҳмадов 26, - 1:0 (Хуршид Ғиёсов).
Хуршид Ғиёсов 40, - 2:0 (Миржаҳон Мираҳмадов).
Ихтиёр Тошпўлатов 43, - 2:1 (Миркомил Лоқаев).
Хуршид Ғиёсов 45+1 пенальти, - 3:1.
Миржаҳон Мираҳмадов 56, - 4:1 (Хуршид Ғиёсов).
Ихтиёр Тошпўлатов 76, - 4:2 (Амиржон Сафаров).
«Бунёдкор»: Муроджон Зуҳуров, Анвар Ғофуров, Дилшодбек Аҳмадалиев, Хуршид Ғиёсов, Жавоҳир Қаҳрамонов (Жасурбек Жалолиддинов, 60), Лутфулла Тўраев, Миржаҳон Мираҳмадов (Дмитрий Островский, 65), Санжар Қодирқулов, Нурилло Тўхтасинов (Бобурбек Фарҳодов, 83), Евгений Чумак, Абдулла Абдуллаев.
Захира: Абдумавлон Абдужалилов, Владислав Нуриев, Санжар Рихсибоев, Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Фаррух Икромов.
«Динамо»: Ботирали Эргашев, Миркомил Лоқаев, Ҳакимхон Аъламхонов, Акмал Холмуродов, Жасур Азимов, Баҳодир Насимов (Дамир Темиров, 67), Бобур Қосимов, Сардорбек Эминов (Амиржон Сафаров, 62), Ихтиёр Тошпўлатов, Обиджон Ҳакимов (Қадамбой Нурметов, 46), Шоҳруҳбек Абдураҳмонов.
Захира: Шоҳруҳжон Раимов, Низомжон Норов, Аббос Шодмонов, Сирож Ҳамроев, Жасурбек Ўринов, Комил Шарофуддинов.
Огоҳлантиришлар: Евгений Чумак 11, Жавоҳир Қаҳрамонов 23, Нурилло Тўхтасинов 32, Шоҳруҳ Абдураҳмонов 32,
![]() | 30.06.2025 15:16 Ўқилди 948 GiveMeSport dunyoning eng yaxshi futbolchilari reytingini elon qildi |
![]() | 07.07.2025 14:48 Ўқилди 402 "Al Ahli" Messini sotib olmoqchi |
![]() | 30.06.2025 09:00 Ўқилди 219 Klublar o‘rtasidagi jahon chempionati 1/4 finalining ikki juftligi aniqlandi |
![]() | 01.07.2025 04:40 Ўқилди 216 "Manchester Siti" - "Al Hilol". Tarkiblar malum |
![]() | 05.07.2025 20:16 Ўқилди 201 PSJ - "Bavariya". Tarkiblar malum |
![]() | 02.07.2025 00:08 Ўқилди 192 Klublar o'rtasidagi JCH. "Real Madrid" – "Yuventus" (onlayn hisob) |
![]() | 02.07.2025 08:24 Ўқилди 177 Klublar o'rtasidagi JCH. Chorak final juftliklari bilan tanishing |
![]() | 30.06.2025 18:05 Ўқилди 159 Ayollar Osiyo kubogi saralash bosqichi: O‘zbekiston shri Lankani mag‘lub etdi |
![]() | 05.07.2025 13:22 Ўқилди 138 KO‘JCH. "Real Madrid" - "Borussiya Dortmund". Kutilayotgan tarkiblar |
![]() | 05.07.2025 20:11 Ўқилди 135 KO‘JCH. "PSJ" - "Bavariya". Asosiy tarkiblar e’lon qilindi |