Ака-ука Фекирлар "Бетис" билан музокаралар ўтказиш учун Испания келишди
22.07.2019 22:42 Ўқилди: 875
«Лион»нинг асосий жамоаси ярим ҳимоячиси Набил Фекир ва «шерлар»нинг ёшлар клуби вакили Ёсин Фекир трансфер бўйича «Бетис» билан музокаралар ўтказиш учун Севиля шаҳрига келишди, дея хабар беради InformaBetis.
Манбага кўра, Фекирларнинг каттаси, яни, 26 ёшли Набил ЛаЛига вакили билан 5 йиллик келишувга эришган бўлиб, унинг трансфер суммаси 25 млн еврога баҳоланмоқда. Ёсиннинг трансфери бўйича тафсилотлар эса ҳозирча маълум эмас.