Осиё ўйинлари. Бугун Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ўз юришини бошлайди
25.09.2023 11:00 Ўқилди: 3255
Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида XIX Осиё ўйинлари давом этмоқда.
Бугун футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси мусобақадаги илк учрашувини ўтказади. Дастлабки рақиб Мўғулистон терма жамоаси бўлади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 16:30да бошланади.